Ёшлар жиноятчилиги бўйича энг ёмон аҳвол Қўқонда — президент
Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари, шунингдек Сирдарё вилоят ИИБ бошиғи ўринбосари ишдан олинди.
Йиғилишда жиноят қилган шахсларнинг ҳар учинчисини ёшлар ташкил қилаётгани таъкидланди.
Улар томонидан содир этилган жиноятларнинг 32 фоизи ўғрилик ва фирибгарлик ҳисобланади.
Ушбу тоифадаги жиноятларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд қилинган.
Ёшлар жиноятининг ҳар еттинчиси гуруҳ таркибида содир қилинган, 1 минг 100 нафар ёшлар такроран
жиноятга қўл урган.
«Эътибор беринг, ёшлар жиноятчилигининг катта қисми назоратсиз қолган вояга етмаганлар томонидан содир қилинмоқда.
Энг ачинарлиси, вояга етмаганлар ичида ўта оғир жиноят содир этганлари ҳам бор», - деди давлат раҳбари.
Бу борада вилоятда ҳам, республикада ҳам энг ёмон аҳвол Қўқон шаҳрида экани кўрсатиб ўтилди.
Вилоятда вояга етмаганлар содир этган оғир жиноятларнинг 20 фоизи ва ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизи айнан Қўқон шаҳрига тўғри келган. Ачинарлиси, 47 нафар мактаб ва 18 нафар коллеж ўқувчилари жиноятга қўл урган.
Бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Ёшлар ишлари агентлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари Қўқондаги вазиятни жиловлашда эътиборсизлик ва сусткашликка йўл қўяётгани танқид қилинди.
Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов; шунингдек, Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари (Умиджон Мавланов) лавозимидан озод этилди.
- Шавкат Зайниддинов 2022 йил сентябрида Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлганди. Яшин Душанов эса 2020 йил майидан буён Навоий вилояти ҳокимига ўринбосарлик қилаётганди.
Уюшмаган ёшлар билан ягона ёндашув асосида ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва ҳудудий кенгашлар ташкил қилиниши белгиланди.
Кенгаш уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базасини шакллантиради ҳамда улар билан манзилли ишлаш дастурларини амалга оширади.
«Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери»ни жорий этишга топшириқ берилди.
Бунда, «оила – маҳалла – мактаб – мустақил ҳаёт» тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирлар билан якка тартибда ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.
Умуман, ёшлар ўртасидаги жиноятларни кескин камайтириш бўйича ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўзи шуғулланиб, ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
17:25 / 11.11.2024