Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда бир суткада 10 дан ортиқ «военкомат»га ўт қўйиш ҳолати кузатилди
Кун давомида Россия бўйлаб ҳарбий комиссарликка ўт қўйишга камида 14 та уриниш қайд этилган, деб ёзади рус тилидаги ОАВ ва Telegram-каналлари. Қўлга олинганларнинг аксарияти аёллардир.
Россияда охирги уч кун ичида ҳарбий комиссарликка ўт қўйишга камида 14 марта уриниш бўлган. Бу ҳақда 1 август, сешанба куни рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ва Telegram-каналлари хабар берди.
Хусусан, мустақил матбуот Санкт-Петербург, Москва яқинидаги Можайск ва Подолск (у ерда бирданига иккита ўт қўйишга уриниш бўлган), Қозон, Омск, Калуга, Верхнеуралск (Челябинск вилояти), Россоши (Воронеж вилояти), Волск (Саратов), Копейск (Челябинск вилояти), Агинское қишлоғи (Трансбайкал ўлкаси)да содир бўлган воқеалар ҳақида хабар берди.
Baza Telegram-каналининг хабар беришича, 1 август куни Копейскда Челябинск металлургия заводининг 54 ёшли ходими Ирина Р. ҳарбий комиссарликка ўт қўйишга урингани учун қўлга олинган. У «Молотов коктейли»ни ҳарбий комиссарлик тиббиёт хонасига улоқтирган.
Ўша кечаси Верхнеуралскдаги ҳарбий комиссарликка ўт қўйишга ҳаракат қилинган. Воқеа жойида 34 ёшли маҳаллий фуқаро Даря Ш қўлга олинди. Яна бир ҳолатда, Калуга шаҳридаги ҳарбий комиссарликка ўт қўйилмоқчи бўлинган. У ерда 78 ёшли пенсионер аёл ўт қўйишга урингани учун қўлга олинди, дейилади ўша постда.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025