Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаб ҳудудида ёнғин содир бўлди
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот тақдим этди.
Бугун, 2 август куни соат 11:43 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Истиқлол кўчасида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 2-қаватнинг тахминан 10 квадрат метр майдонида ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026