Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига борди. Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказилди.
Аэропортда давлат раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Бугун Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.
Ашхободда дастлаб туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказилди.
Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатларимиз стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
17:59
Президент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик билан муҳокама қилинмаётганига эътироз билдирди
12:08
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
12:06
Ўзбекистон Қуролли кучлари салоҳиятини оширишга эътибор кучайтирилади
11:59