Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тиғиз вақтларда юк машиналари ҳаракати чекланиши мумкин
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан шаҳарда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини чеклаш масаласи ўрганилмоқда. Ушбу қарорнинг жорий этилиши, жумладан, пойтахт аҳолисига боғлиқ бўлади.
ИИББ ўзининг телеграм-каналида шу мавзуда сўровнома ўтказяпти. Юк автомобилларининг ҳаракати эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача вақт оралиғида чекланиши мумкин.
Айни пайтда сўровда 4,4 мингдан ортиқ киши қатнашган, уларнинг 89 фоизи тақиққа рози.
Бу биринчи шундай ташаббус эмас. Илгари шаҳар ҳокимлиги ушбу чекловни бир неча бор, янада қаттиқроқ вариантда, яъни юк машиналари Тошкентга фақат тунги вақтда кириши бўйича жорий этишга уриниб кўрганди, бироқ чекловлар киритилмади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026