09:18 / 11.08.2023
46476

Коллеж ва техникумларга қабул бошланди

Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар давом этади.

Фото: Kun.uz

2023 йил 10 август куни профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар)га абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида «Профессионал таълим муассасаларига қабул» бўлими орқали амалга оширилмоқда.

Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар (10 сентябр куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 10 сентябрга қадар ўз маълумотларини ўзгартириши мумкин бўлади.

Аввалроқ 2023-2024-ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 109 546 та қабул квотаси тасдиқланганди.

Шундан: 123 та коллеж учун — 41 минг 330 та; 216 та техникум учун — 68 минг 216 та.

Коллежларга кундузги таълим шакли бўйича қабул квотаси 19 814 та этиб белгиланди. Шундан: давлат гранти асосида — 9 815 та; тўлов-контракт асосида — 9 999 та.

Коллежларга сиртқи таълим шакли бўйича қабул квотаси 15 953 та этиб белгиланди. Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Коллежларга кечки таълим шаклига қабул квотаси жами 462 та этиб белгиланди. Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Мавзу
Қабул-2023
2022/23 ўқув йили учун ихтисослашган ва президент мактаблари, коллежлар, техникумлар, бакалавриат ва магистратурага қабул ҳамда ўқишни кўчириш бўйича янгиликлар.
Барчаси
Top