Усмон Дембеле – «ПСЖ» футболчиси
Усмон Дембеле Испания Ла Лигасидан Франция чемпионатига қайтди.
«ПСЖ» клуби расмий сайти франциялик ҳужумкор яримҳимоячининг трансферини эълон қилди. Дембеле «ПСЖ» клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолади. Париж клуби 26 ёшли вингернинг трансфери учун «Барселона»га 50 миллион евро тўлайди. Бу Дембеленинг Каталония клубини тарк этиш учун шартномадаги товон пули ҳисобланади. Келишув шартларига биноан, маблағнинг тенг ярми футболчининг ҳисоб рақамига ўтказилиши белгиланган.
Маълумот учун, 26 ёшли вингер 2016 йил Франциянинг «Ренн» клубидан «Боруссия»га ўтган, Дортмунд клубидан эса 2017 йилда 105 миллион евро эвазига «Барселона»га трансфер қилинганди. Дембеле Каталония клубида ўтган мавсум Ла Лигада 25 ўйинда 5та гол ва 7та ассист қайд этиб, якунда Испания чемпионига айланган эди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
15:42
«Сити» плей-оффга энди қандай чиқади? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
11:09
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари
11:12 / 19.12.2024
«Реал»да янги соврин, «Арсенал»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди
14:31 / 02.11.2024