Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: муаммоларни бевосита бизнес вакилларининг ўзидан эшитиб, биргаликда ечим топиш - энг тўғри йўл
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлат раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Айни пайтда президент мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
“Турли зиддиятлар туфайли логистика ва маҳсулот етказиб бериш занжирининг узилгани, ҳамкор мамлакатлар валютасининг қадрсизлангани, глобал миқёсдаги юқори инфляция оқибатида молиявий ресурсларнинг қимматлашгани каби омиллар таъсирини тадбиркорларимиз жуда яхши билишади.
Тан олиш керак, бундан буён ҳам осон бўлмайди. Йўл қўйилган камчиликлардан тўғри сабоқ чиқариб, фақат олдинга интилсак, бизнинг меҳнаткаш халқимиз, ишбилармон тадбиркорларимиз ҳар қандай машаққатни албатта енгиб ўтади, мен бунга ишонаман”, - деди давлат раҳбари нутқининг аввалида.
Бундай мураккаб шароитда муаммоларни бевосита бизнес вакилларининг ўзидан эшитиб, уларга биргаликда ечим топиш ва бу орқали тезкорлик билан қарор қабул қилиш энг тўғри йўл экани қайд этилди.
Мавзуга оид
19:55 / 05.05.2026
Хатолар тан олиндими? Пешлавҳа машмашаси бўйича томонлар мулоқоти
18:42 / 05.05.2026
Тадбиркорларни қийнаётган солиққа оид айрим муаммолар бўйича президентга таклифлар киритилди
17:45 / 05.05.2026
Тошкентдаги тадбиркорларнинг пешлавҳа муаммоси президентга олиб чиқилди
14:01 / 02.05.2026