20 август куни соат 18:30 да «Бунёдкор» стадионида ёшлар ўртасида ўтказиладиган футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг Республика босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган.

Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёшлар аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади. Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади. 

Мини-футбол бўйича финал босқичи қуръаси (аёллар) 

А гуруҳи

1. Ўзбегим (Бухоро)

2. Баландариқ (Наманган

3. Арнасой – W (Жиззаҳ)

4. Соҳил (Сирдарё) 

B гуруҳи

1. Жалойир (Навоий)

2. Гуркиров лочинлари (Андижон)

3. Холимбег (Қорақалпоғистон

C гуруҳи

1. Тўмарис ( Хоразм)

2. Нафис (Самарқанд)

3. Шарқ маликалари (Тошкент шаҳри)