Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев икки давлат ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади.
Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор истиқболли йўналишларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.
Қайд қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

2023-2024 йилларда ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича «йўл харитаси», энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида, ёшларга оид сиёсат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, Медиа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» шулар жумласидан.
Бундан ташқари, Фуқароларнинг визасиз қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, «Е-permit» рухсатнома бланкларини электрон алмашиш ахборот тизимини жорий қилиш, оила ва болаларни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди ҳамда Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги, киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.
Мавзуга оид
23:34 / 18.02.2026
Озарбойжон элчихонасига зарбалар тасодифми?
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:08 / 11.02.2026