Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонликларни қул қилиб ишлатганлар ушланди
31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёл 20 минг рублга қулликка сотилган.
Россиянинг Ставропол ўлкасида полиция ўзбекистонликларни деҳқончилик қилишга мажбурлаган икки кишини қўлга олди.
Қайд қилинишича, Шпаковский туманидаги «Авиатор» қишлоғида яшовчи пенсионер икки таниши билан бирга Россияда ноқонуний яшаб келган ўзбекистонлик 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёлни номаълум шахслардан 20 минг рублга сотиб олган.
Нафақадаги эркак ва унинг шериклари ўзбекистонликларни 6 ой давомида деҳқончилик қилишга мажбурлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш фактини аниқлаб, икки кишини ҳибсга олган. Учинчи шерик июль ойи охирида вафот этгани маълум бўлган.
Пенсионерга нисбатан «Одамни ўғирлаш билан боғлиқ бўлмаган қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш» ва «Ноқонуний миграцияни ташкил этиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган – ҳозир у тергов изоляторида. Иш бўйича иккинчи гумонланувчи уй қамоғида. Полиция одам савдогарларини қидирмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
13:14 / 07.06.2026