Спорт | 10:58 / 25.08.2023
20096
1 дақиқада ўқилади

ДХХ Кубоги. Финал босқичи ўтказилмоқда

Бутун республика бўйлаб минглаб ўғил-қизларни бирлаштирган, «Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ҳал қилувчи паллага келди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган хаваскор жамоалар ҳозир пойтахтда жам бўлишган. 

Фото: PFL

Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилиги: ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг республика босқичи 21-25 август кунлари «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00дан бўлиб ўтмоқда. Финал 26 август куни соат 18:00да «Жар» стадионида бошланади.

Бу — янги иқтидорлар танлови, салоҳият ва ҳамжиҳатлик намойиши, маҳалла юлдузларининг катта спорт сари дадил одими. Ҳаваскорларнинг профессионалларга хос шижоат, техника ва маҳоратига гувоҳ бўлинг.

Мавзуга оид