Asialuxe Travel миллий туроператори барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган байрам – Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклайди ҳамда энг самимий тилакларини изҳор этади, жумладан, бахт, меҳр-оқибат, тинчлик-хотиржамлик ва ривож тилайди. Шунингдек, Анталия, Бодрум, Даламан, Дубай, Истанбул ва ҳатто Самарқанд ва Бухорода дам олиш учун ажойиб мавсумий чегирмалардан фойдаланган ҳолда ўзингиз ва яқинларингиз учун таътил режалаштиришни таклиф қилади.

Ўзбекистонликларга янги ўқув йили бошланишидан олдин режадан ташқари дам олиш кунларини ташкил қилиш имконияти берилди ва уни денгизда унутилмас таътилда ўтказиш энг яхши ечим ҳисобланади. Тавсия этилган дам олиш масканлари, парвоз саналари ва нархлар билан яқинроқ танишинг.

АНТАЛИЯ

Бутун дунёдан келган сайёҳлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган Анталия соҳилидаги курортларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳилдаги энг машҳур курортларда манфаатли таклифлар, жуфтликлар ва шовқинли компаниялар учун ҳашаматли меҳмонхоналар, кўплаб сайр-томоша – буларнинг барчаси афсонавий Анталия меҳмонлари учун мавжуд. Денгиз саргузаштларини яхши кўрадиганлар учун дам олиш вариантини танлаш қийин бўлмайди, чунки Анталия курортларнинг хилма-хил “меню”сини таклиф этади. Бундан ташқари, Анталия бу – фақат соҳилда пассив дам олиш дегани эмас. Булар, шунингдек, дунёга машҳур диққатга сазовор жойларга қизиқарли экскурсиялар – Памуккале серпантинлари, қадимий шаҳарнинг қадимий харобалари, “ёшартирувчи” хусусиятга эга машҳур Клеопатра ҳовузи. Ундан ташқари, сиз ипак гилам тўқувчи усталарнинг ижоди билан танишиш, ҳақиқий турк вино заводларида виноларни татиб кўриш ва Анталия тарихини яқиндан ўрганиш имконига эга бўласиз.

Тошкентдан Анталияга тақдим этилган учиш саналари:

29.08.2023-05.09.2023

30.08.2023-05.09.2023

31.08.2023-07.09.2023

02.09.2023-09.09.2023

03.09.2023-10.09.2023

03.09.2023-11.09.2023

05.09.2023-11.09.2023

05.09.2023-13.09.2023

07.09.2023-13.09.2023