Ўзбекистон | 10:32 / 25.08.2023
16553
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда авиакомпаниялар сони 8 тага етди

2023 йил давомида 4 та янги авиакомпания очилди.

2023 йил январь-июль ойлари давомида Ўзбекистонда Centrum Air, Silk Avia, Asia Union Airlines ва Tashkent Air авиакомпаниялари ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълумот берди.

Натижада, Ўзбекистонда авиакомпаниялар сони 8 тага етди. Шу вақтгача Uzbekistan Airways, Qanot Sharq, Panorama Airways ва Humo Air авиакомпаниялари фаолият юритаётган эди.

Қайд қилинишича, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан 28764 та авиақатнов амалга оширилиб, жами 3,6 миллиондан ортиқ йўловчи ташилган. Шулардан хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 16618 та, маҳаллий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 12146 тани ташкил этган.

Uzbekistan Airways, Qanot Sharq, Centrum Air, Silk Avia ҳамда Humo Air авиакомпаниялари томонидан 12 та маҳаллий йўналишда ҳафтасига 97 та мунтазам авиақатнов ҳамда халқаро йўналишларда 26 та давлатга 154 та йўналишда ҳафтасига 450 та авиақатнов амалга оширилмоқда.

Миллий авиация паркини кенгайтириш мақсадида, январь-июль ойлари давомида Uzbekistan Airways ҳамда хусусий авиакомпаниялар томонидан 21 та самолёт келтирилди.

Республикадаги 11 та халқаро аэропорт ва учиш-қўниш майдончалари орқали 45682 та ҳаво кемасига хизмат кўрсатилган.

Мавзуга оид