Ўзбекистон | 18:34 / 28.08.2023
7015
1 дақиқада ўқилади

Кам қувватда ишлаётган коллежлар биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаб қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига, 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунда, 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга асосий эътибор қаратилади.

Кам қувватда ишлаётган 61 та коллеж биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади. Бу қўшимча 42 минг ўқувчи ўрнини тақдим этади.

Хусусий шериклик асосида келгуси йилда 50 та (35 минг ўқувчи ўрни) мактаблар барпо этиш ишлари бошланади. Хусусий секторга қўшимча шароитлар яратиш орқали йилига камида 25 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинади.

Бунинг учун, тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил қилиш учун кредитнинг 7 фоиз қисми бюджетдан қоплаб берилади. Янги мактаб қуриш учун ер майдонлари фақат ва фақат мактаб қуриш учун мақсадли аукционга чиқарилади.

Умуман, бу ишлар орқали келгуси йилнинг ўзида 250 минг ёки ўтган йилга нисбатан 2 карра кўп ўқувчи ўрни яратилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид