Лойиҳа бўйича академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш бир босқичли кириш тест синовлари шаклида амалга оширилиши белгилаб қўйилади.

Барча академик лицейларга кириш тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус ҳудудларда ўтказилади.

Фан олимпиадалари, танловлар ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар қўлланилади.

Шунингдек, академик лицей ўқувчилари:

а) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки мамлакатга чиқиб кетганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;
суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганлиги сабаби бўйича ўқув йили давомида;

б) ўқиши бошқа академик лицейга кўчирилиши муносабати билан;
ўқувчининг, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ташаббусларига кўра ўз аризасига мувофиқ;
ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда (семестр якуни бўйича икки ёки ундан ортиқ фанни «қониқарсиз» баҳога ўзлаштирган, 76 соат сабабсиз дарс машғулотларини қолдирган) ёки тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузганда эса ўқув семестри тамом бўлганидан сўнг ўқишдан четлатилиши қатъий белгилаб қўйилди.