Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида тўхталди.
Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади.
Бунда асосий эътиборни 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бир ой муддатда мактабларга четдан 1 миллиард доллар (тахминан 12 триллион сўм) жалб қилиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва лойиҳа таклифларини тайёрлаб, хорижий ва халқаро молия ташкилотлари билан амалий ишларни бошлаш топширилди.
















