Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда VPN-йўриқномага эга сайтлар блокланиши мумкин
Рақамли ривожланиш вазирлиги Роскомнадзорга блоклашни четлаб ўтиш ва VPN’дан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бўлган ресурсларни блоклаш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.
Россия Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги Роскомнадзорга Россияда блоклашни четлаб ўтиш усуллари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган веб-сайтларни блоклаш ваколатини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида эълон қилинган Россия ҳукумати қарори лойиҳасида айтилган. Унга 3 сентябр, якшанба куни «Код Дурова» Telegram-канали эътибор қаратди.
Ўзгартиришларга кўра, «Россия ҳудудида кириш чекланган ахборот ресурслари ва (ёки) ахборот-телекоммуникация тармоқларига киришни таъминлаш усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ресурсларни блоклашга рухсат бериш» таклиф қилинмоқда. Ушбу таъриф VPN-сервислари ва улар учун йўриқномаларни ўз ичига олади, улар ҳужжатда алоҳида қайд этилмаган. Ҳозир қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси босқичида бўлиб, у 15 сентябргача якунланиши керак.
Роскомнадзор реестрининг тарихи
Тақиқланган сайтлар реестри Россияда 2012 йилда ишга туширилган. Ўшанда Роскомнадзор, идорага кўра, болалар порнографияси, ўз жонига қасд қилиш ёки гиёҳванд моддалар ташвиқоти жойлаштирилган саҳифаларни судсиз блоклаш ҳуқуқини олди. Ўшандан бери ушбу восита мустақил ОАВ ва блогларни блоклаш учун фаол фойдаланилмоқда. Роскомнадзор 2021 йилда VPN-сервисларини оммавий блоклашни бошлади.
Украина уруши бошланганидан кейин Россияда блоклаш бўйича ишлар кучайди. 2022 йилда Роскомнадзор Тақиқланган маълумотларнинг ягона реестрига 384 мингдан ортиқ ҳавола ва веб-сайтларни киритди.
Мавзуга оид
17:56 / 04.04.2026
Россияда нақдсиз тўловларда оммавий узилиш кузатилди. Бу VPN'ларни блоклашга уриниш билан боғланмоқда
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025