Сочида Эрдўған ва Путин ўртасидаги учрашув бошланди
Россиянинг Сочи шаҳрида Туркия президенти Ражаб-Тоййиб Эрдўған ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бошланди.
Учрашувнинг ОАВ учун очиқ қисмида Путин ўтган йили икки томонлама товар айланмаси 86 фоизга ошгани, президентларнинг ўзаро мулоқотида Туркия яқин орада ташкил қилиб бўладиган газ ҳаби ҳақида сўз боришини айтди.
Учрашувда Украинадаги уруш масаласи муҳокама қилиниши ҳам кўзда тутилган. Путин бу ҳақда гапирар экан «Украина инқирозига ҳам тўхталиб ўтилиши»ни таъкидлади.
Туркия ва Россия президентларининг ўзаро учрашуви аввалига Истанбулда ўтиши кўзда тутилган, бу ҳақда Путин билан телефон суҳбатидан кейин шахсан Эрдўған айтганди. Аммо кейинчалик учрашув Россияда ўтказилиши белгиланди.
Турк нашрларининг ёзишича, Сочидаги учрашувларда ғалла келишуви асосий мавзу бўлмайди. Milliyet'га кўра, бу мулоқотда Эрдўған Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда ҳар қандай кўринишда воситачилик қилишга тайёрлигини айтиши кутилмоқда. Шунингдек, Эрдўған июл ойидаги Зеленский билан учрашувда ваъда қилганидек Киев ва Москва ўртасидаги навбатдаги асирлар алмашинуви масаласини кўтариши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024