Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ОТМларида барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди
2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларидаги барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контрактни 15 октябргача тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоиз чегирма берилади.
2023/2024 ўқув йилида истисно тариқасида барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тариқасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек, бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
Бундан ташқари, тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилади.
Мавзуга оид
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
09:22 / 15.05.2026
Педагоглар фарзандлари учун контрактга 30 фоизлик чегирма берилиши мумкин
08:51 / 07.03.2026
Айрим талаба-қизларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади
08:45 / 27.01.2026