Ўзбекистон | 07:50 / 07.09.2023
5550
1 дақиқада ўқилади

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги муносабатлар тартибга солинади

Янги қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс ва 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этиляпти.

Фото: Shutterstock

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Тўловга қобилиятсизлик соҳаси такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун амалиётда тўлақонли ижро этилишини таъминлаш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатлари ушбу қонунга мувофиқлаштирилиши зарур. Қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс ва 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этиляпти.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали амалдаги қонун ҳужжатлари “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига мувофиқлаштирилади, тўловга қобилиятсизлик ҳолатидаги корхоналарга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соғломлаштириш тартиб-таомилларини қўллаш орқали уларнинг фаолиятини тиклаш ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш самарадорлиги оширилади. Жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид