17:45 / 09.09.2023
54714
Реклама

HONOR Magic V2 тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Honor

Бу ишланма сўнгги инновацияларга мос ва инсонга йўналтирилган. Енгил ва ингичка смартфон вазни бор-йўғи 231 г ва букланган ҳолатда 9,9 мм қалинликка эга. У иккиталик кремний-углеводли янги авлод аккумулятори билан жиҳозланган ва бу соатига 5000 мАгача юқори сиғимни таъминлайди.

 «HONOR букламафон смартфонлари олис йўлни босиб ўтган ва ҳар бир интенграция дизайн, функционаллик ва узоқ йиллар хизмат қилишда янги имкониятларни намоён этади», — деди HONOR бош директори Джордж Чжао.

Magic V2 бу тоифадаги дастлабки ўта енгил титан шарнир ва янги патентланган HONOR пўлати билан жиҳозланган. Смартфон SGS умрбоқийлик сертификатига эга – 400 000 мартадан ортиқ буклашлар ёки кунига 100 маротаба буклаганда 10 йилгача хизмат қилиш муддати.

50 МПлик (f/1,9) асосий камера, 50 МПлик (f/2,0) ўта кенг бурчакли камера ва 20 МПлик (f/2,4) телеобъективдан иборат учталик камера ёрқин кадрларни муҳрлаш ишқибозларини хурсанд қилиши аниқ.  Олд (фронтал) камера эса иккита 16 МПлик  (f/2,2) камерани ўз ичига олади.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан кўзга тушадиган оғирликни камайтирувчи махсус тизим сабабли ҳатто узоқ муддат фойдаланганда ҳам томоша қилишда қулайлик таъминланади.

HONOR — ақлли қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири. У жаҳонда нуфузли технологик брендга айланиш ва кучли маҳсулотлар ёрдамида янги интеллектуал дунёни яратишга интилади.  

Келажакни HONOR Magic V2 билан биргаликда кашф қилинг!

Реклама

Top