
Айни пайтда бу кадрларнинг кўпчилиги хорижда олий таълим олганини таъкидлаш керак. Қуйида дунё миқёсидаги гигант компанияларни бошқараётган ҳиндистонлик топ менежерларни санаб ўтамиз.

51 ёшли, асли ҳиндистонлик Сундар Пичай 2015 йилдан буён Google компаниясининг бошқарувчи директори ҳисобланади.
Мадурай шаҳрида туғилган Пичай аввалига ўз юртида олим таълим олган; АҚШга келгач, Стэнфордда ва Пенсилвания университетларини тамомлаган.

Ҳайдарободда таваллуд топган 56 ёшли Сатя Наделла Microsoft компаниясининг бошқарувчи директори ҳисобланади.
Манипал технологиялар институти, Висконсин ва Чикаго университетларида таълим олган. 2014 йилдан буён энг машҳур IT компаниясида бошқарувчи.

50 ёшли яна бир ҳинд Наел Моҳан – YouTube компаниясининг бошқарувчи директори.
Моҳан асли АҚШда туғилган, кейинроқ ота юртида бир қанча вақт яшаб Америкага қайтади ва бир неча босқичда Стэнфордда таълим олган. Моҳан 2023 йил феврал ойидан энг машҳур видеопорталнинг бошқарувчи директори.

60 ёшли Шантану Нараен ҳам Ҳайдарободда туғилган. У дунё миқёсида оммабоп дастурларни ишлаб чиқарувчи Adobe компаниясининг бошқарувчи директори ҳисобланади.
Нараен Ҳиндистондан кейинги таълимни асосан АҚШ университетларида олган – Оҳайо, Калифорния университетларида ўқиган. 2007 йилдан буён ушбу лавозимда.

















