1 kWh электр энергиясининг таннархи 800 сўмдан ошиққа тушмоқда — Мирзамаҳмудов
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, 1 kWh электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш таннархи 800 сўмдан ошади. “Лекин ток аҳолига 295 сўм, юридик шахсларга 450 сўмдан сотилмоқда. Етмаган қисми эса давлат бюджетидан субсидияланиб келмоқда”, – деди у.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
11 сентябр куни энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда энергетика тизимидаги муаммоларнинг ечими учун зарур бўлган ислоҳот – соҳада бозор механизмларини жорий этиш юзасидан фикрлар билдирилди.
“Импорт қилинадиган технологик ускуналар ёки бошқа маҳсулотларнинг нархи ошиб бормоқда. Лекин тарифлар ўзгармагани натижасида 1 kWh электр энергиянинг таннархи 800 сўмдан юқорироқ. Аммо, ток аҳолига 295 сўмдан, юридик шахсларга 450 сўмдан берилмоқда. Етмаган қисми эса давлат бюджети ҳисобидан субсидияланиб келмоқда”, деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Энергетика вазирининг қўшимча қилишича, ҳар қандай техник ускуна маълум муддатдан кейин алмаштирилиши керак, аммо айни пайтда тарифлар бозор нархларига тўғри келмаслиги сабабдан Ўзбекистон энергетика тизимига инвесторлар кириб келмаяпти.
“Ҳар қандай ускуна 15 йилда капитал таъмирланади, алмаштирилади. Жуда бўлса, 25 йил ишлатилиш кўзда тутилган. Лекин, бугунги кунда республикадаги паст кучланишли тармоқларнинг 37,6 фоизидан 40 йилдан ортиқ муддатдан бери фойдаланилмоқда. Бозор иқтисодиётига ўтмоқчи бўлсак, тарифлар ҳам либераллаштирилиши керак. Йўқса, бу соҳага инвестиция ҳам келмайди, модернизация ҳам бўлмайди, натижада ўзимиз жабр кўрамиз”, дейди вазир.
Маълумот учун, энергетика тарифлари сўнгги 4 йилдан буён ўзгармай келмоқда. Иқтисодчиларга кўра, тармоқдаги мавжуд муаммоларни соҳада бозор механизмларини жорий этмасдан туриб тўлиқ ҳал қилиб бўлмайди. Бу эса инвесторларни жалб қилиш учун тариф ислоҳотини тақозо қилади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди

18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?

14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди

21:33 / 24.03.2025