Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Истироҳат кўчасининг бир қисми ёпилади
Учтепа туманида жойлашган кўча қисми 12 сентябрдан 17 сентябргача қисман ёпилади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
Шу ишлар доирасида, пойтахтнинг Учтепа туманида жойлашган Истироҳат кўчасининг Истироҳат 2-тор кўчаси билан кесишмасидан (Истироҳат чорраҳаси) Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисми 2023 йил 12 сентябрдан 17 сентябргача қисман ёпилади.
Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026