Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегиясини тасдиқлади. Унда таълим тизимида қуйидаги бир қанча вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:
- боғчаларнинг 100 фоизини тоза ичимлик сув ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш;
- олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та мактабларнинг ўқувчилари учун бепул автобусларни ташкил этиш;
- янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастурларини яратиш;
- таълим ташкилотларига ҳар йили 500 нафар “тил эгалари” бўлган хорижий мутахассисларни жалб этиш;
- мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш;
- нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 1 000 тага етказиш, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар улушини 3 баробарга ошириш;
- 2024 йилдан бошлаб ҳар йили давлат-хусусий шериклик асосида камида 100 тадан умумий ўрта таълим муассасалари қурилиши бўйича шартномалар тузиш;
- ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш;
- 10 та олий таълим муассасасини дунёнинг энг нуфузли топ-1000 олийгоҳлари рейтингига киритишга эришиш;
- қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ҳамда 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш;
- фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун 3 триллион сўм маблағ ажратиш.















