Ўзбекистон | 10:17 / 16.09.2023
8880
1 дақиқада ўқилади

Зарафшон шаҳрида илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

​​​​​​​5 соат давом этган жарроҳлик амалиётида 37 ёшли уканинг чап буйраги 44 ёшли акага муваффақиятли кўчирилган. 

Фото: Зарафшон шаҳар ҳокимлиги

Навоий вилояти марказидан қарийб 200 км олисда жойлашган Зарафшон шаҳрида илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти – буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Бу ҳақда Kun.uz’га шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар тиббиёт бирлашмасида буйрак кўчириш амалиёти бажарилган. Мураккаб жарроҳлик амалиёт Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази трансплантология бўлими ходимлари ҳамда шаҳар шифокорлари ҳамкорлигида амалга оширилган.

5 соат давом этган амалиётда шаҳарда истиқомат қилувчи 37 ёшли Зарифжон Исоқовнинг чап буйраги ўз акаси, 44 ёшли Салоҳиддин Исоқовга кўчириб ўтказилган. Ҳозирда ака-уканинг аҳволи яхши.

Олдинроқ Болалар миллий тиббиёт марказида 6 соат давом этган амалиётда 11 ёшли қизга онасининг буйраги кўчириб ўтказилганди.

Мавзуга оид