Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади
200 нафарга яқин беморлар иштирокида ўтказилган тадқиқотга кўра, жараён бемор саломатлигига қўшимча хатар туғдирмаслиги маълум бўлди.

Фото: AP
АҚШнинг Жонc Ҳопкинс университети олимлари бошқа илмий муассасалардаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда ОИВ инфекциясига чалинган донордан бошқа ОИВ беморга буйрак кўчириб ўтказиш хавфсиз эканини аниқлади. Бу жараён бемор саломатлигига қўшимча хатар туғдирмаслиги маълум бўлди. Тадқиқот New England Journal of Medicine (НЕЖМ) илмий нашрида чоп этилган.
Мутахассисларнинг хулосаси буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳлигини ўтказган 198 нафар катта ёшли ОИВ беморлар маълумотларига асосланади. Уларнинг ярми аъзоларни ОИВ билан касалланган донорлардан олган бўлса, қолган ярми соғлом одамлардан қабул қилган.
Умумий яшаш давомийлиги, организмнинг кўчирилган буйракни қабул қилиш ва рад этиши ҳолатлари бўйича натижалар икки гуруҳда ҳам деярли бир хил бўлди.
Трансплантациядан бир йил ўтгач, биринчи гуруҳда беморларнинг яшаб қолиш даражаси 94 фоизни, иккинчи гуруҳда эса 95 фоизни ташкил этди. Уч йилдан сўнг бу кўрсаткичлар мос равишда 85 ва 87 фоизга тенг бўлди.
Олимларнинг таъкидлашича, фақат битта ҳолатда донордан беморга ОИВнинг генетик жиҳатдан фарқланувчи иккинчи штамми юққан, бироқ бу муайян клиник оқибатларга олиб келмаган.
Шу тариқа, тадқиқотчилар ОИВ донорлардан ОИВ беморларга буйрак кўчириб ўтказиш соғлом инсонлардан орган олиш каби хавфсиз, деган хулосага келди.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25
-
18 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:18
-
Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:06
Мавзуга оид

08:40
Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш тадбирлари ўтказилмоқда

10:30 / 10.03.2025
Оқилона экологик сиёсат туфайли Антарктика устидаги озон қатлами тикланди — олимлар

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

12:22 / 05.03.2025