Лукашенко: Беларус ҳудудида уруш бўлмайди
Сиёсатчи яна бир бор Беларус ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини билдирди.
Беларус ҳудудида замонавий шароитларда уруш бўлмайди, бу мумкин эмас. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб хабар беради БEЛТА.
«Президент ва Олий бош қўмондон сифатида бугун беларусларга мурожаат қилиб, сизни ишонтириб айтмоқчиман: биз жанг қилмоқчи эмасмиз ва жанг қилмаймиз. Беларус ҳудудида замонавий шароитларда уруш бўлмайди. Бу мумкин эмас», деди давлат раҳбари.
Шу билан бирга, у, агар керак бўлса, «республикани сўнгги аскар ва беларуслик қолгунича ҳимоя қиламиз», деб таъкидлади.
Сиёсатчи яна бир бор Беларус ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини билдирди. «Биз ҳеч қачон ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз, бу бизнинг сиёсатимиз эмас. Объектив равишда ҳам биз ҳеч кимга таҳдид қила олмаймиз. Лекин биз кучли ёки кучсиз бўлсак ҳам, ўзимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз. Бу бизнинг тарихий ролимиз», деди у.
Мавзуга оид
19:36 / 22.01.2025
Европарламент Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмасликка чақирувчи резолюцияни қабул қилди
23:10 / 21.01.2025
Лукашенко Беларусда интернетни чекламасликка ваъда берди
15:20 / 18.01.2025
Лукашенко 23 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
09:21 / 18.01.2025