«Ўзбекистон – 2030» стратегиясига биноан давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Унга кўра:

– кадрлар билан ишлаш бўйича 2 мингдан ортиқ таркибий тузилмалар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш;

– давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш;

– «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган давлат фуқаролик хизмати тизимини тўлиқ ишга тушириш доирасида ушбу тизим билан 70 дан зиёд давлат органлари қамраб олинишини таъминлаш;

– миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини камида 1000 нафарга етказиш;

– давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш амалиётини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.