Бир неча ойлик жанглардан кейин украин армияси Бахмутдан жанубдаги икки қишлоқ — Клешчиевка ва Андрийивкани озод этишди. Россия қўшини бу қишлоқларни ташлаб чиқиши вақт масаласи бўлиб турганди: Украина қуролли кучлари ёздаёқ улардан ғарбда жойлашган тепаликлардаги позицияларни эгаллаган, шундан кейин руслар пастликда мудофааланиши деярли имконсиз эди. Аммо РФ ҚК яна бир неча ҳафта давомида позицияларни ушлаб туришди — украин армияси икки аҳоли яшаш пунктини эгаллаш учун қатъий штурм ҳаракатлари бошламагунча.
Бахмут
Россия мудофаасини ёриб ўтиш рўй бермади: РФ ҚК шунчаки Бахмут — Ҳорливка темирйўли ортига чекинди. Энди Украина ҚК яна бир қанча чизиқлардан ўтиши талаб этилади: биринчиси айнан темирйўл бўйлаб ўтган, иккинчиси — шарқдаги тепаликларда, учинчиси — янада шарқроқда, Бахмут — Ҳорливка автомобил йўли орқали ўтади. Россиянинг Бахмутдаги гуруҳининг асосий таъминот линияси эса (Попасная — Бахмут йўли) умуман шаҳарнинг қарама-қарши томонидан, шарқ томон анча ичкарида жойлашган. Яъни бу икки қишлоқни озод этиш Украина ҚКнинг Бахмутдаги муваффақияти учун зарур, аммо етарли шарт эмас.

2. Украина ҚК бир неча ойлик жанглардан кейин Бахмут фронти жанубидаги Клешчиевка ва Андрийивкани озод этган: россиялик ҳарбийлар темирйўл ортидаги навбатдаги чизиққа чекинган.
- Жанубдаги Украина кучлари Бахмутга дарҳол ҳужум қила олмайди ёки Бахмут — Ҳорливка йўлига етиб бора олмайди. Улар бунинг учун Россиянинг қанотлардаги — Курдюмовка ва Озаряновкадаги кучларини бартараф этиши керак. Бунинг учун эса Клешчиевка ва Андрийивкани озод этиш учун кетганчалик вақт ва ресурслар талаб этилади.
- Украина ҚК Бахмутдан шимолдаги юришини ҳам фаоллаштиришга уринмоқда (россияликлар бу йўналишдаги ҳужумларни ёздаёқ тўхтатиб қўйганди; қолаверса, РФ ҚК қарши ҳужумга ўтган ва украин бўлинмаларини Берховкадан чекинтирганди). Энди украин қўшини Бахмут — Словянск трассаси бўйлаб ҳужум қилмоқда. Аммо ҳозирча бу участкада сезиларли ютуқлар йўқ. Катта эҳтимол билан, Бахмут фронтида шимолий қанотда Россия мудофаасини ёриб ўтмасдан, амалиётнинг умумий муваффақиятига эришиб бўлмайди.
- Бахмут фронтидаги асосий муаммо шундаки, ҳатто муваффақиятли олға силжиш ҳам Украина қуролли кучларига стратегик фойда ваъда қилмайди: бу ҳарбий ҳаракатлар театри жанубда Ҳорливка ва Дебалцево шаҳарлари билан четлари билан чекланади, шимол ва шарқда — Шимолий Дон дарёси билан. РФ ҚК бу ерда Ростов областидаги ички базаларга таянадиган яхши ривожланган логистика тизимига эга. Шу тариқа, ҳатто Бахмут озод этилиши ҳам фронтдаги вазият радикал ўзгаришига олиб келмайди — бу фақат Запорижжя областида, Орехив ёки Велика Новосилка йўналишларида фронт чизиғи ёриб ўтилган тақдирда бўлиши мумкин.

















