Сергей Лавров БМТ бош котиби Гутерриш билан учрашди
Лавров ва Гутерриш бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ штаб-квартирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Украинадаги можаро ва АҚШ мажбуриятлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда бош котиб матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Лавров ва Гутерриш бир қатор долзарб масалаларни, жумладан, Украинадаги можаро ва АҚШнинг жаҳон ташкилоти қароргоҳидаги мажбуриятлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасидаги музокаралар натижалари билан ўртоқлашди.
Ушбу маълумотларга кўра, томонлар анъанавий равишда энг долзарб халқаро муаммоларга, шунингдек, Россия ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатларига эътибор қаратган.
«Гутерриш БМТ тузилмалари вакилларини Украина инқирози шароитида сиёсийлашган ташаббусларга жалб этилишининг олдини олишга чақирилди», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ, пайшанба куни Лавров Яман бошқарув кенгаши раиси, Миср, Таиланд, Куба, Бразилия, Саудия Арабистони, Мали, Буркина-Фасо, Покистон ташқи ишлар вазирлари ва Судан суверен кенгаши раҳбари билан учрашганди.
Мавзуга оид
13:37 / 06.12.2024
Кая Каллас Малтада Лавров билан мулоқот қилмайди
12:14 / 06.12.2024
ГФР ТИВ раҳбари: Лавровнинг ЕХҲТдаги баёнотлари - чидаб бўлмас ёлғон
11:11 / 20.11.2024
Лавров: РФ ҳудудига ATACMS зарбаси - эскалация ҳақида сигнал
14:01 / 15.11.2024