11:37 / 26.09.2023
11285

АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон мудофаа вазири АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани қабул қилди.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Майкл Куриллани Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, икки давлат ўртасида мудофаа соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди, дейилади расмий хабарда.

Top