АҚШ болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари бўйича ҳисоботини эълон қилди
Бу йил 131 давлат ичида Ўзбекистон Аргентина, Колумбия ва Кот-д’Ивуар билан биргаликда «сезиларли тараққиёт» мақомига сазовор бўлган 4 давлат қаторидан жой олди.
26 сентябр куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари бўйича ҳисоботини (TDA Report) эълон қилди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, унда давлат томонидан болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини бартараф этиш қаратилган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича Ўзбекистон кетма-кет иккинчи йил «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига кирди.
2011 йилда Ўзбекистон «давлат томонидан болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ҳеч қандай мазмунли саъй-ҳаракатларни амалга оширмагани» учун 4-тоифага киритилган эди. 2018 йилда АҚШ Меҳнат департаменти қарори билан Ўзбекистон дарҳол «ўртача» тараққиёт билан 2-тоифага, 2022 йилда эса «сезиларли тараққиёт» тоифасига ўтказилди.
Охирги ҳисоботга кўра, бу йил 131 давлат ичида Ўзбекистон Аргентина, Колумбия ва Кот-д’Ивуар билан биргаликда «сезиларли тараққиёт» мақомига сазовор бўлган 4 давлат қаторидан жой олди.
Баҳолашда болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини тақиқловчи қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бундай ҳуқуқбузарликларни текширишнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда институционал механизмлари, болаларнинг меҳнатга жалб этилишининг олдини олишга қаратилган ижтимоий дастурларнинг амалга оширилиши, шунингдек, болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари ва бу борадаги давлат сиёсатининг самарадорлиги ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
07:10 / 05.10.2024
Икки ойда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 бола Ўзбекистонга қайтарилди
07:40 / 04.10.2024
Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар қайтарилди
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
08:40 / 13.09.2024