Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қишлоққа кириб қолган айиқлар ушланди ва қўриқхонага қўйиб юборилди
Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқлар махсус ўқ-дорилар ёрдамида ухлатилган.
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Сойбўйи қишлоғига тоғли ҳудуддан Тян-Шан қўнғир айиғи болалари кирди.
Вазият юзасидан Экология вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси, Шаҳрисабз туман ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқлар махсус ўқ-дорилар ёрдамида ухлатилди.
Шундан сўнг, айиқ болалари «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудига қўйиб юборилди.
Тян-Шан қўнғир айиғи Ўзбекистон «Қизил Китоби»га киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026