Ўзбекистон | 15:05 / 06.10.2023
5865
2 дақиқада ўқилади

ССБ раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради

Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Фото: AP

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари кенгаши томонидан қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид