Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент» аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошланди
Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000-йилларда амалга оширилган.
Фото: Uzbekistan Airports
«Тошкент» аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошлангани маълум қилинди.
Қайд этилишича, Тошкент аэропортининг аеродром мажмуасини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, B1-B5 ва B11-B17 самолёт турар жойларини, шунингдек, РД-Б юриш йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Капитал таъмирлаш доирасида сунъий қоплама мустаҳкамланади.
«Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000-йилларда амалга оширилган. Фойдаланиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли таъмирлашни талаб қилувчи нуқсонли жойлар шаклланган», — дея изоҳ берилди Uzbekistan Airports компаниясининг парвозларга аэродромда техник таъминот кўрсатиш бўлимида.
Таъмирланаётган асфалт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:40 / 16.05.2026
Тошкент аэропортида қарийб 1 кг синтетик наркотик ушлаб қолинди
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
19:14 / 17.04.2025