Виктор Чуб 1979 йилдан 2017 йилга қадар “Ўзгидромет” раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

“Ўзбек гидрометеорология соҳасига қўшган барча меҳнатларини қадрлаган ҳолда, биз уларни ёрқин хотирамизда доимо сақлаб қоламиз.

Шу билан бирга, барча олимларимиз, соҳа ходимларининг шу кунгача эришиб келаётган барча ютуқлари замирида Виктор Эвгеневич Чубнинг самарали меҳнатлари ётади”, – дейилади агентлик ахборотида.

“Ўзгидромет” жамоаси марҳумнниг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.