Маълумотлар – бугунги кунда ҳар қандай компанияда мавжуд бўлган энг қимматли актив бўлиб, маълумотларни тўғри бошқариш бизнесни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади. Маълумотлар ҳар қандай жойда, автомобил датчиги ёки савдо нуқталарининг IТ тизимида ҳам бўлиши мумкин. Маълумотларни бошқариш, уларни “булутли” сақлаш тизимларида, локал қурилмаларда ва ташқи жиҳозларда жамлаш уларни тезда монетизация қилиш имконини беради.

Бир неча йил олдин, харидорларнинг сони ва хулқ-атворини таҳлил қилиш мақсадида дўкондаги видеокузатув камераларидаги маълумотлар аввало ёзиб олинган ва улардан мақсадли фойдаланиш учун қайта ишлаш марказига ўтказилган. Бугунги кунда Биз сунъий интеллект орқали маълумотлар билан реал вақтда тўғридан тўғри қурилманинг ўзида ишлаш имкониятига эгамиз.

Бизнеснинг вазифаси ушбу маълумотлар қаерда жойлашганидан қатъи назар, уларни компаниянинг IТ-экотизимидаги фойдаланувчилар ва иловаларга тақдим этишдан иборатдир. Шундагина маълумотлар тезкор қарорлар қабул қилиш ва стратегик режалаштириш учун қимматли манбага айланади.

Маълумотларни бошқариш 

Маълумотлар ҳажми ошгани сайин, эски маълумотларни бошқариш тизимлари уларни қайта ишлаш эҳтиёжини қондира олмайди. Тадқиқотларимиз натижаларига кўра, компаниялар умумий сонининг фақатгина 23 фоизи ўз стратегияларини уланган қурилмалар орқали ҳосил қилинадиган маълумотларнинг ортиб борувчи ҳажмига мослаштиришга тайёр.

Маълумотлар тўпламини самарали бошқариш ҳозирги замонда муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, у ташкилотларга қарорлар қабул қилиш, норматив талабларга жавоб бериш, маълумотларни сақлаш харажатлари ва ресурсларини самарали бошқариш учун зарур бўлган билимларни олишга ёрдам беради. Маълумотлар рақобатдош устунлик сифатида ишлатиш мумкин бўлган қимматли активга айланиши учун технология, жараёнлар ва ташкилий масъулиятнинг уйғунлашуви талаб қилинади. 

Маълумотлар билан ишлашнинг самарали стратегиясини яратиш 

Стратегия бизнеснинг ўзига хос аниқ талабларига жавоб бериши керак ва бу масалада универсал ёндашув мавжуд эмас. 

Масштаблаштириш (иш давомида қувватларни ошириб бориш) жуда муҳим ҳисобланиб, “ҳақиқий сарфга қараб тўлаш” модели асосида зарур бўлган пайтда керакли қувватни сотиб олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш самарадорлиги ва юқори фойдаланувчанлик – маълумотлар стратегиясини баҳолашда эътиборга олиш лозим бўлган асосий элементлардан ҳисобланади. Компания раҳбарлари келгуси беш йил ичида қандай мақсадларга эришмоқчи эканликларини тушунишлари керак.