Toyota Crown 2024

Toyota Crown 2024 тақдим этилди. У яхшиланган интерерга эга бўлади ва ҳозирги дизайнини сақлаб қолади. Автомобил уч хил – XLE, Limited ва Platinum комплектацияларида сотувга чиқарилади.

Фото: carscoops.com
Фото: carscoops.com

Янгиланган Toyota Crown’нинг энг арзон комплектацияси нархи 40 минг 50 доллардан бошланади, у 100 км масофага 5,7 литр бензин сарфлайди. Энг замонавий Crown Platinum модели эса 53 минг 70 долларга баҳоланган бўлиб, умумий қуввати 340 от кучига тенг, 100 км масофага 7,8 литр бензин сарфлайди.

Ҳайдовчисиз автомобиллар пойгаси

Бирлашган Араб Амирликларида ҳайдовчисиз автомобилларнинг дунёдаги энг йирик пойгаси ўтказилади. Мусобақада 10 та жамоа иштирок этади. Пойга 2024 йил 28 апрелида Абу-Дабида бўлиб ўтади. 

Фото: khaleejtimes.com

Формула 1 учун мўлжалланган Yas Marina трекида пойгачилар ўрнига кодерлар — спецификация бўйича код ёзишга ихтисослашган дастурчилар рақобатлашади. 

Автоном пойгалар нафақат янги спорт тури, балки автоном автомобиллар технологиясини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш учун платформадир. Ушбу тадбирларда тадқиқотчилар ва муҳандислар ўз алгоритмлари ва тизимларини синаб кўриши ва яхшилаши мумкин.

Учувчисиз юк самолётлари

Британиянинг Droneliner авиакомпанияси юк кўтариши 300 тоннадан ортиқ бўлган учувчисиз юк самолётларини яратиш устида ишламоқда