Ўзбекистон | 08:59 / 18.10.2023
3551
2 дақиқада ўқилади

Давлат харидлари тизимини ривожлантириш стратегияси эълон қилинди

Лойиҳа Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.

Президентнинг “2023-2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа 2023-2027 йилларда Ўзбекистонда давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа билан давлат харидлари соҳасини тартибга солишнинг асосий мақсадларига эришиш, давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини, шу жумладан, электрон тизимни янада ривожлантириш, унинг самарадорлигини ва очиқлигини ошириш, мазкур соҳадаги давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишни назарда тутади.

Лойиҳа Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа қуйидаги устувор йўналишларнинг амалга оширилишини назарда тутади:

давлат харидлари соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ва методологик базани такомиллаштириш;

барқарор давлат харидларини, жумладан “яшил” давлат харидларини амалга ошириш;

давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш;

давлат харидларида тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида уларга қўшимча имкониятлар яратиш;

давлат харидлари соҳасидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш.

Мавзуга оид