Ўзбекистон | 16:13 / 18.10.2023
14813
2 дақиқада ўқилади

Секторлар раҳбарлари Тошкентдаги ҳарбий қисмда ўқитилмоқда

Шаҳар ва туманлардаги 5 та сектор раҳбарлари пойтахтдаги ҳарбий қисмлардан бирида яшаган ҳолда маҳаллабай ишлаш тизими бўйича ўқитилмоқда. Kun.uz манбасига кўра, уч кунлик ўқув семинарларига жалб қилинган раҳбарларнинг бу вақт давомида кўчага чиқиши ва телефондан фойдаланиши мумкин эмас.

Ўзбекистондаги туман (шаҳар)ларнинг сектор раҳбарлари маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ўқитилмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, ҳудудлардаги 5 та сектор раҳбарлари (ҳоким, прокурор, ички ишлар, солиқ ва миллий гвардия бошлиқлари) Тошкент шаҳрида қатнашиш мажбурий бўлган ўқув-амалий семинарларга жалб этилган.

Ўқиш муддати – 3 кун. Ҳар бир йиғинга 350 нафардан тингловчи жалб қилинган. Бу вақт мобайнида улар пойтахтдаги ҳарбий қисмлардан бирида истиқомат қилади.

Раҳбарларнинг кун тартиби қуйидагича белгиланган:

  • 6:00 – уйқудан туриш;
  • 07:30 – нонушта;
  • 08:30 – автобусга чиқиш (кеч қолганлар ҳудудига қайтариб юборилади);
  • 09:30 – Президент администрациясида ўқиш бошланиши;
  • 13:30 – тушлик;
  • 19:00 – кечки овқат;
  • 20:00 – сектор фаолияти бўйича тақдимот ишлаб чиқишга тайёргарлик;
  • 21:00 – дам олишга рухсат берилади.

Манбага кўра, тингловчилар бу кунларда рухсатсиз кўчага чиқиши ва телефондан фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Йиғин якуни бўйича сектор раҳбарларидан имтиҳон олинади. Имтиҳондан ўта олмаганлар лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Мавзуга оид