Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” III халқаро форуми делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди
Пекин шаҳридаги Халқ йиғинлари уйида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси тантанали кутиб олди.
Маросимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Биргаликда суратга тушилди.
Меҳмонларга театрлаштирилган концерт дастури тақдим этилди.
Форумнинг асосий тадбирлари бугун, 18 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
11:32 / 24.01.2024
Пекинда «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиши бўлиб ўтди
12:27 / 09.11.2023