17 октябр куни кечқурун Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонаси ҳудудига ракета зарбаси келиб тушди, бу ерни отишмалар туфайли ўз уйларини тарк этган фаластинликлар ҳам бошпана қилганди. ҲАМАС раҳбарияти юзлаб қурбонлар ҳақида хабар бериб, бунда Исроил мудофаа армиясини айблаган. ЦАҲАЛ эса шифохона ҳудудини вайрон қилган ракета Исроил ҳудудини ўққа тутишга ҳаракат қилган «Ислом жиҳоди» гуруҳи томонидан учирилганини даъво қилган. Ғазо секторидаги шифохонада юзлаб кишилар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалиши билан Туркия, Иордания, Миср, Тунис, Сурия, Ливан, Яман, Эрон ва бошқа кўплаб мамлакатларда Исроил ва АҚШ элчихоналари атрофида оммавий намойишлар бошланди. Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциялари нафақат аҳолисининг катта қисми мусулмонлар бўлган мамлакатларда, балки ғарбдаги Испания, Германия ва Америка Қўшма Штатларида ҳам ўтказилди.
Истанбул, Туркия

Emrah Gurel / AP / Scanpix / LETA

Burak Kara / Getty Images

Burak Kara / Getty Images

Burak Kara / Getty Images
Байрут, Ливан



































