Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда собиқ президент давлат тўнтаришида айбланиши мумкин
Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уриниш ва жиноий фитнада айбдор, дея хулоса қилди Миллий конгрессга бостириб киришни текшириш учун тузилган комиссия аъзолари.
18 октябр, чоршанба куни Миллий конгрессга бостириб киришни текшириш учун тузилган парламент комиссияси собиқ президент Жаир Болсонаруга қарши айбловлар қўйди. У давлат тўнтаришига уриниш, сиёсий зўравонлик ва жиноий тил бириктиришда айбдор деб ҳисобланмоқда.
Болсонаруга қарши тергов беш ой давом этди ва якуний ҳисобот 1300 саҳифани ташкил этди. Болсонарудан ташқари яна 60 киши, жумладан, собиқ вазирлар ва ҳарбий офицерлар Миллий конгрессга бостириб киришга алоқадорликда айбланмоқда. Ҳисобот Бразилия Бош прокуратурасига тақдим этилади ва агентлик собиқ президентга нисбатан расмий айблов қўйиш масаласини ҳал қилиши керак.
Болсонарунинг адвокатлари ҳисоботни «тўлиқсиз ва нохолис» деб атади. Уларнинг фикрича, собиқ президент ўз ҳимоясида важлар келтириш имконига эга бўлмаган.
Болсонару тарафдорлари президент саройига бостириб кирган
Ўтган йил 30 октябр куни Бразилияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди, унда Луиз Инасиу Лула да Силва 50,9 фоиздан 49,1 фоизгача овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди. 2023 йил 8 январда сайлов натижалари сохталаштирилган деб ҳисоблаган Болсонару тарафдорлари президент қароргоҳи, Конгресс биноси ва Олий судга бостириб кирди.
Июн ойида Олий сайлов суди судялари собиқ президентни бу хатти-ҳаракатларнинг «демократия учун зарарли оқибатлари» бўйича қисман жавобгар деб топди. Шу муносабат билан унга 8 йилга президентликка номзод бўлиш тақиқланди. Болсонарунинг ўзи барча айбловларни рад этди. У тартибсизликлар пайтида Флоридада бўлган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026