Ўзбекистон | 07:31 / 20.10.2023
11083
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми ёпилади

20−25 октябр кунлари Бобур кўчасининг ярми аэропортдан Нукус кўчасигача ёпилади. 

Тошкентда Бобур кўчаси таъмирлаш ишлари муносабати билан 20 октябр куни соат 10:00 дан 25 октябргача халқаро аэропортдан Нукус кўчаси билан чорраҳагача қисман ёпилади

Кўчанинг ярми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш иккинчи ярмида амалга оширилади. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Маълумот учун, 20 октябр соат 06:00 дан 22 октябр 18:00 га қадар Ботир Зокиров кўчасининг Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳкўчалари оралиғидаги ярми ҳам ёпилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид