Россия Мудофаа вазирлигидаги янги чечен баталёнига Руслан Геремеев қўмондонлик қилади
Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ходими Руслан Геремеев Борис Немцовнинг ўлдирилишига алоқадор деб кўрилади. Сиёсатчига ҳужум қилинган пайтда унинг машинаси Москворецкая кўпригида бўлган.
Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ходими Руслан Геремеев Россия Мудофаа вазирлигининг янги чечен баталёнига қўмондон этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram’да 24 октябр, сешанба куни кечқурун. 2016 йилда ўлдирилган мухолифатчи сиёсатчи қариндошларининг адвокати Вадим Прохоров интервюда Геремеевни Немцовга суиқасднинг ҳақиқий ташкилотчиси деб билишини айтган.
Шайх Мансур батальони
Қодировнинг 2023 йил 25 октябрда Telegram’даги постида айтилишича, Россия Мудофаа вазирлигининг Чеченистонда тузилаётган янги батальони «чечен халқининг атоқли вакили» Шайх Мансур номини олади. Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Геремеев билан биргаликда у Гудермесда «баталён ходимларини жойлаштириш учун ҳарбий объектни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилаётган» қурилиш майдончасига ташриф буюрган ва ушбу ҳудудни кўздан кечирган.
Шу билан бирга, Чеченистондан Давлат думаси депутати Адам Делимхонов, адвокат Вадим Прохоровга кўра, Руслан Геремеевнинг яқин қариндоши бўлиб, уни лавозимга тайинлангани билан табриклаган. Геремеев «ўзини Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодиров жамоасининг муносиб вакили сифатида кўрсатди, у ҳар қандай топшириқни мардона ва юқори даражада бажаради», деб ёзади Делимхонов Telegram’да.
Борис Немцовнинг ўлдирилиши
Борис Немцов 2015 йилнинг февралида Болшая Москворецкая кўпригида ўлдирилган. Тергов давомида сиёсатчининг ўлдирилишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган бир неча чеченистонлик қўлга олинди, деб эслайди «Новая газета». Нашрнинг қайд этишича, қотиллик вақтида Руслан Геремеевнинг машинаси кўприкда кўринган. Терговчилар уни сўроқ қилмоқчи бўлган, лекин буни амалга ошира олмади, чунки улар унга яшаш жойида чақирув қоғози топшира олмаган ва Геремеев судга келмаган.
Геремеевнинг собиқ ҳайдовчиси Руслан Мухудинов жиноятнинг расмий ташкилотчиси сифатида тан олинган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
15:52 / 01.01.2025
Грозний, 30 йил олдин: катта уруш бошланиши фотосуратлар ва мухбирларнинг хотираларида
19:31 / 30.12.2024
Чеченистонда криптовалюта майнинги билан шуғулланувчилар террорчиларга тенглаштирилади
19:09 / 28.12.2024
Ўзбекистонлик амалдорларга суиқасд: «чечен изи» ва Қодиров таҳдиди
07:56 / 28.12.2024