Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазода ҳарбий амалиётнинг янги босқичи бошланганини эълон қилди
Мамлакат армияси Ғазо секторида «ер усти ва остига» зарба берди.
Фото: Aris Messinis / AFP
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазода ҳарбий амалиётларнинг янги босқичи бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.
Вазир сўзларига кўра, ҳарбий амалиётлар янги буйруқ олинмагунча давом этади.
«Биз ер усти ва остига зарба бердик, барча даражада ва ҳамма жойда террорчиларга ҳужум қилдик», деди Галлант. Шунингдек, у фаластинликларни Ғазо сектори шимолини тарк этишга чақирди.
Шу билан бирга, Исроил армияси вакили Даниэл Ҳагарий бу сўзларни моҳиятан тасдиқлади.
«Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги янги ҳужуми ҲАМАС ҳаракатига қарши уруш босқичида олдинга силжишни англатади», деди у.
27 октябр куни Jerusalem Post газетаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида қуруқликдаги навбатдаги рейдни ўтказганини хабар қилди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Исроил армияси Ғазо секторига ҳаводан зарба берди ва бу зиддият бошланганидан бери энг кучли ўққа тутиш бўлгани айтилди.
Мавзуга оид
09:15
Financial Times: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш ғоясини ўрганмоқда
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
10:35 / 20.02.2026
БМТ Ғазо секторида этник тозалаш аломатлари борлигини билдирди
19:13 / 16.02.2026