“Ўзбекистонликлар учун виза олишни соддалаштириш таклифи ўрганилмоқда” – Хитой элчиси
Бизда бунга кучли хоҳиш бор, лекин бу масалаларни мутахассислар орқали муҳокама қилиш ва келишиш керак, деди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Сзюн. Элчи, шунингдек, Хитой фуқаролари учун Ўзбекистон томони жорий қилган 10 кунлик визасиз режимдан миннатдорлигини билдирди.
27 октябр куни Тошкентда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан брифинг ташкил қилинди. Тадбир доирасида Хитой элчиси Юй Сзюн ОАВ вакиллари саволларига жавобан Ўзбекистон–Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтди.
“Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга виза олиш тартибини енгиллаштириш борасида ҳам таклифлар бор. Ҳозир Хитой тарафи бу масалани диққат билан ўрганмоқда.
Дастлаб биз яқин ойларда ташқи ишлар вазирликлари даражасида консултациялар ўтказамиз – “соат милларимизни тўғрилаб олишимиз” учун. Бизда бунга кучли хоҳиш бор, лекин ҳар доим мутахассислар орқали муҳокама қилиш ва келишиш керак. Дастлаб виза олиш тартиби енгиллаштирилади, кейинроқ бошқа масалалар… биз бу масалани кўриб чиқишга тайёрмиз”, — дея Хитой элчиси Юй Сзюннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Хитой дипломати, шунингдек, Ўзбекистон хитойликлар учун 10 кунлик визасиз режим жорий этганидан миннатдорлигини, бу чин юртидан келаётган сайёҳлар оқимини ошираётганини билдирди.
Шу йил ноябр ойида Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасидаги виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишув кучга киради. Унга кўра, қозоғистонликлар Хитой чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб, 30 кун давомида ушбу мамлакатда визасиз қолиши мумкин бўлади. Шундай қоида Хитой аҳолиси учун ҳам амал қилади.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22 / 16.11.2024