Ўзбекистоннинг Австриядаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрида иш бошлади.

У 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган. У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Тайинловга қадар у Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар) сифатида ишлаган. У фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга.

Бахтиёр Ибрагимов 2020-2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига тайинланди.